Отабек Холматов собиқ жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи

Отабек Холматов собиқ жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи

Ярим енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Отабек Холматов жароҳатидан тикланиб, машғулотларни давом эттирмоқда.

Боксчи ҳозирда ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида бўлиб турибди ва кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказяпти.

У жорий йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун америкалик Раймонд Фордга қарши рингга кўтарилиб, жанг якунланишига бир неча сония қолганида аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Жангдан кейин Холматов оёғидаги жиддий жароҳатини операция қилдирди. Узоқ танаффусдан кейин Холматов яна машғулотларга киришди. У 2025 йил аввалида Форд билан реванш жангини ўтказиш ниятида.

Раймонднинг ўзи Отабекни мағлуб этганидан кейинги илк ҳимоя жангидаёқ Ник Боллга ютқазиб, камарини топширган эди.

Манба: proboxing.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.