Конор ярим миллиард долларлик жангда иштирок этади

Конор ярим миллиард долларлик жангда иштирок этади

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик блогер, актёр, боксчи ва World Wrestling Entertainment (WWE) федерацияси рестлери Логан Пол 2025 йилда ўзаро рингда тўқнаш келади.

Бокс қоидалари асосида ўтказиладиган асосида кўргазмали мақомда ўтказиладиган ушбу жангга Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақда журналист Гленн Эмметт ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жангчиларга яқин манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳар икки спортчи жанг учун кафолатланган 250 миллион АҚШ долларидан гонорар олади. Ушбу катта жанг ташкилотчиси сифатида Ҳиндистоннинг Қироллик оиласи — Амбанилар бўлиши айтилмоқда. Бу бокс кечаси Ҳиндистон туризм ва спорти ривожи учун хизмат қилади.

Эътиборлиси, бу хабарни шахсан Конор Макгрегорнинг ўзи ҳам тасдиқлади. Ирландиялик Эмметтнинг ижтимоий тармоққа қўйган постига Ҳиндистон байроғи ва юракча қўйиш билан муносабат билдирган.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.