Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спорт тиббиёти бўлими бошлиғи, профессор Нодиржон Турсунов ҳамда «Мемориал» клиникалар тармоғи вакиллари Нафосатхон Гулямова ва Шахноза Хайдарова иштирок этди.
Учрашув давомида Паралимпия спортчиларининг саломатлигини мустаҳкамлаш, диагностика ва юқори технологик усуллар билан Туркиянинг етакчи клиникалар қаторига кирган «Мемориал» клиникалар тармоғида даволаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, яқин келажакда икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолаш ва ушбу ҳамкорлик асосида жорий йил феврал-март ойларида Туркия шифокорлари томонидан паралимпия терма жамоси спортчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни даволаш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.