Дастлаб, Федерация томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Эътиборлиси, 2024-йилда Халқаро шахмат федерацияси рейтингида Ўзбекистон 203 та давлат орасида 13-ўринни эгаллаб мамлакатимизда халқаро гроссмейстерлар сони 30 нафарга етди.
Шахматчиларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш, халқаро гроссмейстерлар иштирокида мавсумий оромгоҳлар ўтказиш мақсадида Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, “Тўдакўл” дам олиш маскани ҳудудида Халқаро шахмат мактаби барпо этилди.
Шунингдек, жорий йилда мамлакатимизда жами 21 та мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 8 таси республика, 12 таси халқаро даражадаги мусобақалар ҳисобланади.
Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.