Лос-Анжелесдаги Махачев иштирокидаги UFC турнири қолдирилмайди

Лос-Анжелесдаги Махачев иштирокидаги UFC турнири қолдирилмайди

18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнири Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари давом этаётганига қарамай қолдирилмайди.

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Intuit Dome матбуот хизмати хабар берди.

Турнирнинг асосий жангларида енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев арман-россиялик жангчи Арман Царукянга, енгил вазн тоифасида грузиялик чемпион Мераб Двалишвили эса Умар Нурмагомедовга рақиблик қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.