Бокс. Деонтей Уайлдернинг рақиби ўзгарди, бу боксчини Жалолов нокаут қилган

Бокс. Деонтей Уайлдернинг рақиби ўзгарди, бу боксчини Жалолов нокаут қилган

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер (43-4-1, 42 КО)нинг апрель ойида жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Америкалик боксчи BLK Prime томонидан апрель ойида ташкил этиладиган турнирда Стефан Шоу (20-2, 15 КО)га қарши рингга чиқиши керак эди. Бу хабарни шахсан Стефаннинг ўзи чиқарганди. Лекин маълумот расман тасдиқланмади.

Вазиятга яқин манбаларга таяниб, World Boxing News портали берган хабарга кўра Деонтей апрель ойида 36 ёшли ватандоши Кёртис Харпер (18-11, 12 КО)га қарши жанг ўтказади. Боксчилар ўртасида жанг учун расман шартнома ҳам имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Баҳодир Жалолов Кёртис Харперни нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.