Оғир атлетика федерацияси мутахассисларига антидопинг бўйича маълумотлар берилди

Оғир атлетика федерацияси мутахассисларига антидопинг бўйича маълумотлар берилди

Айни кунларда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг 2025 йил учун ишлаб чиқилган “Антидопинг таълимоти” ўқув режасига асосан федерация ва ассоциацияларда фаолият олиб бораётган антидопинг бўйича масъул ходимлар учун 3 кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугун семинарнинг биринчи кунида Бутунжаҳон антидопинг Кодексидаги спорт федерация (ассоциация)ларининг роли ва мажбуриятлари, антидопинг қоидабузарлик турлари, допинг тест топшириш жараёни, спортчи ёки вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг АДEЛ платформаси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ишга туширилган talim-uznada.uz платформаларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва керакли жавоблар олишди. Семинар эртага ҳам давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.