Нодирбек Абдусатторовнинг Tata Steel Chess — 2025'даги илк рақиби маълум

Нодирбек Абдусатторовнинг Tata Steel Chess-2025'даги илк рақиби маълум

Эртага Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Tata Steel Chess — 2025» мусобақаси старт олади.

Хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам иштирок этади.

«Мастерс» гуруҳида баҳс олиб борадиган Нодирбек Абдусатторовнинг илк рақиби маълум бўлди. Ҳамюртимиз 1-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа билан тўқнаш келади. Биринчи тур учрашувлари бизнинг вақт билан соат 18:00 да бошланади.

Биринчи раунд жуфтликлари:

Пентала Харикришна — Аржун Эригайси

Макс Вармердам — Алексей Сарана

Рамешбабу Прагнанандха — Нодирбек Абдусатторов

Вэй И — Фабиано Каруана

Леон Люк Мендонка — Винсент Каймер

Йорден ван Форест — Владимир Федосеев

Гукеш Доммаражу — Аниш Гири.

«Челленжер» гуруҳидаги Нодирбек Якуббоев эса биринчи даврада ҳиндистонлик Дивья Дешмух билан беллашади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.