Дунёнинг еттинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди. Сербиялик теннисчи тўртинчи давра учрашувида ATP рейтингида 29-поғонада бораётган чехиялик Иржи Лехечкани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди 6/3, 6/4, 7/6(4).
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди 2:0. Икки соату 41 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 9, Лехечка 11 та эйс зарбасини амалга оширди. Энди Новак 1/2 финал чиптаси учун испаниялик Карлос Алькарасга қарши кортга чиқади.
Манба: gotennis
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.