Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ва нуфузи бўйича жаҳон чемпионатидан кейин эътироф этилувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси қизлари ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Бир кун аввал Париж 2024 Олимпиадасидаги иштироки орқали тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашган илк ўзбек курашчи қизига айланган Актенге Кеунимжаева бронза медалига эга чиққанди.
Кеча эса 57 кг вазндаги терма жамоамиз вакиласи Лайлохон Собирова финал беллашувида россияялик курашчига қарши гиламга чиқди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.