Спорт соҳасида 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар концепцияси ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Спорт соҳасида 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар концепцияси ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда Спорт вазирлиги Олий ва профессионал спорт таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарход Турдиев, Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов ва бошқарма масъул ходимлари ҳамда спорт таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида Президентимизнинг “Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш, аҳолидан спорт синовларини қабул қилиш, маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш масаласига алоҳида тўхтатилиб ўтилди.

Бундан ташқари спорт мактаблари фаолиятини ривожлантириш, “Дивизион спорт мусобақалари”ни пухта ташкил этиш, йил сметаси ҳамда “Ташаббусли бюджет”, инвестиция лойиҳалари, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш дастурларини амалга оширишга оид вазифалар таҳлил қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.