Регбичиларимизнинг халқаро мусобақа олдидан тайёргарлиги авжида

Регбичиларимизнинг халқаро мусобақа олдидан тайёргарлиги авжида

Жорий йил 25 январдан 15 февралгача Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида регби спорт тури бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси аъзоларининг халқаро мусобақага тайёргарлик кўриш юзасидан ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини келгуси мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб, жисмоний ва тактик тайёргарликни ўз ичига олади.

Ўқув-машғулот йиғинининг мақсади жамоаларни бўлажак синов ўйинларига тайёрлаш, шунингдек, икки турда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришдан иборат.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.