Москвадаги «Лужники» мажмуасида ташкил этилган бокс кечасида Саиджамшид Жафаров россиялик Дмитрий Захаров билан жанг ўтказди.
71 килограмм вазн тоифасида ташкил этилган 6 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Шиддатли кечган баҳс якунида ҳакамларнинг қарорига кўра, Жафаров очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўтган йилнинг 30 ноябрида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган турнирда Саиджамшид яна бир россиялик боксчи Гор Оганесянни очколар ҳисобида мағлуб этган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.