Кикбоксингчиларимиз Ҳиндистонга йўл олди

Кикбоксингчиларимиз Ҳиндистонга йўл олди

Ҳиндистонда жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашади.

Тўртинчи бора ташкил этилаётган мазкур халқаро турнирда юксак натижаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

Андижон, Бухоро, Жиззах, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри кикбоксингчиларидан ташкил топган жамоамиз мусобақа давомида “Light contact”, “Kick light”, “Point fighting”, “K — 1”, “Low kick” ва “Ful contact” йўналишларида совринли ўринлар учун рингга кўтарилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.