Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч дзюдочимиз иштирок этаётган бўлиб, улардан икки нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб улгурди. Бугун эса делегациямизнинг энг оғир вазнли дзюдочиси Ўткирбек Тўрабоевга мухлислик қиламиз.
+100 кг вазн тоифасидаги Тўрабоевлар сулоласи вакили қуръа натижасига кўра илк даврада франциялик Амаду Мейтега қарши татамига чиқади. Бугунги саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 14:15да бошланади. Ўткирбек иштирокидаги беллашув 4-татамида 18-тартиб остида белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.