Спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Авазжон Каримов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг Ижроқўм аъзолари, ҳудудий вакиллари ва мураббийлари иштирок этган йиғилишда 2025 йилда чим устида хоккей спорт турини ҳар томонлама ривожлантириш, спортчиларга намунали шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Конференция давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, федерация масъуллари сайланди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида 2016-2024 йиллар давомида барча ёш тоифаларида Ўзбекистон терма жамоаларини шакллантириш ва Осиё қитъасининг нуфузли мусобақаларида муносиб натижаларга эришилгани қайд этилиб, Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг фахрий раиси, Рустам Ташмуҳамедов бош котиб этиб сайланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.