Мастерлар турнири натижалари:
«Мастерс» турнирида икки ҳиндистонлик шахматчи — Гукеш Доммаражу ва Прагнанандха Рамешбабу 8,5 очкодан тўплашди. Ғолибни аниқлаш мақсадида ўтказилган «тай-брек» баҳсларида эса омад Прагнанандхага кулиб боқди.
Нодирбек Абдусатторов эса 8,0 очко билан турнирда учинчи ўринни қўлга киритди.
Челленжерс турнири натижалари:
Челленжерлар турнирида Тай Дай Ван Нгуен 9,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Унинг бу муваффақияти келгуси йилги «Мастерс» турнирида иштирок этиш ҳуқуқини беради. Нодирбек Ёқуббоев 8,0 очко билан 4-ўринни эгаллади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.