Бокс. Баҳодир Жалолов ва Дэвид Спильмонт face to face маросимида иштирок этди (фото)

Бокс. Баҳодир Жалолов ва Дэвид Спильмонт face to face маросимида иштирок этди

Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бизнинг вақт билан 7 февраль тонгида Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган оқшомда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади. Боксчилар жанг олдидан илк стердаунда иштирок этишди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 25 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

«The Big Uzbek» is coming ????????

(???? @EOTTM_Boxing) pic.twitter.com/LPbafauoY8
— Top Rank Boxing (@trboxing) February 4, 2025
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.