Универсиада–2025: Бадминтон бўйича Республика финал босқичи бошланди

Универсиада–2025: Бадминтон бўйича Республика финал босқичи бошланди

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада–2025” спорт мусобақалари қизғин паллага кириб бормоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Универсиада–2025 спорт мусобақаларининг бадминтон тури бўйича Республика финал босқичи бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар ушбу спорт мусобақалари нафақат талаба-ёшларни спортга кенг жалб этиш, балки улар ўртасида дўстлик муносабатларини ўрнатиш ва жамоа бўлиб ҳаракат қилишга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар.

Ушбу босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидан 120 га яқин талабалар яккалик, жуфтлик ҳамда аралаш дастурларда ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.