20 январь куни АҚШ президенти лавозимига киришгач, Трамп мамлакатда фақат иккита биологик жинсни: эркак ва аёлни тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Аёллар ўртасидаги турнирларда трансгендер спортчиларнинг иштироки масаласи замонавий спортдаги энг баҳсли масалалардан биридир.
Уларни қабул қилиш тарафдорлари буни, хусусан, инклюзивлик ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан муҳим деб билишади.
Бунга қаршиларнинг асосий аргументи бошқа иштирокчилар учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш таҳдиди билан боғлиқдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.