“Кўп пул ишлаётганингизда атрофингизда ҳамма нарса ўзгаради. Ҳаётнинг қайси соҳасида ишлашингиздан қатъи назар, маълум бир муваффақият даражасига етганингизда, ҳар куни ривожланишда давом этиш учун сиз ўзгача инсон бўлишингиз керак.
Компаниямизни 2016 йилда сотганимизда, одамларнинг 99 фоизи мени нафақага чиқади деб ўйлаган. Аммо мен бундай одам эмасман. Ҳали ҳам янги брендлар яратишда давом этяпман ва мажбуриятимда бўлмаган ишларни бажаряпман, чунки бу менга ёқади.
Мен ҳеч қачон нафақага чиқмайман. Ҳеч қачон. Ўлгунимча шу ишда давом эттираман, деди Уайт MMA Маниа порталига.
Маълумот учун, Дана Уайт 1969 йилда туғилган. 2019 йилда у UFC билан 7 йиллик шартномага имзо чеккан.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.