Баҳодир Жалолов: “Мен тайёрман, катта жангларни интиқлик билан кутяпман”

Баҳодир Жалолов: “Мен тайёрман, катта жангларни интиқлик билан кутяпман”

Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Канададаги жанги бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Боксчи The Ring нашрига интервью берди.

Жалолов ҳар доим жангга тайёр бўлган барча рақибларини ҳурмат қилишини айтди.

“Барчасини ринг кўрсатади. Мен тайёрман, катта жангларни интиқлик билан кутяпман. Мақсадим фақат чемпион билан катта жангларга чиқиш, бошқа йўл йўқ. Агар менга икки-уч ой вақт беришса, Усик билан жанг қилишга тайёр бўлардим, бу дўстона чақирув. Усик ва Жошуа билан кучимни солиштириш менга жуда қизиқ, чунки улар ҳам Олимпия чемпиони. Улар профессионал боксда катта муваффақиятларга эришдилар”, дейди Олимпиада чемпиони.

Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал фаолиятида 14 та жанг ўтказган ва барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. Унинг сўнгги жанги 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсонни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. Спилмонт эса охирги жангини 2024 йилда ўтказган ва ўшанда Артем Чарниакевични 4-раундда нокаутга учратган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.