Хабарингиз бор, турнирда Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Демак, дастлабки 5 та ўйиндан кейин Жавоҳир Синдаров 4,5 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ватандошимиз Винсент Кеймер (Германия), Левон Арониан (АҚШ), Владимир Федосеев (Россия) ва Магнус Карлсен (Норвегия)ни мағлуб этган бўлса, Гукеш Доммараджу билан дуранг қайд этди. Жавоҳирнинг Магнус устидан қозонган ғалабаси жуда чиройли бўлганини таъкидлаш лозим.
Нодирбек Абдусатторов эса бугунги 5 та баҳсдан кейин 2,5 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз Гукеш (Ҳиндистон), Накамура ва Каруана (иккиси — АҚШ) билан дуранг ўйнаган бўлса, германиялик Винсен Кеймерга имкониятни бой бериб қўйди. Нодирбек бешинчи турда россиялик Владимир Федосеевни таслим этди.
Алиреза Фирузжа 3,5 очко билан кучли учликка кирган бўлса, Магнус Карлсен бешинчи ўринни банд этиб турибди.
Эртанги ўйинларнинг биринчисида Абдусатторов ва Карлсен ўзаро тўқнаш келса, Синдаров Хикаруни синовдан ўтказади. Ўзбекистонлик икки спортчи 7-турда ўзаро тўқнаш келишади.
Эртага бўладиган яна 4 та тур баҳсларидан кейин сўнгги поғонани банд этган икки шахматчи мусобақани тарк этади. Қолган 8 спортчи эса плей-офф форматида ўз иштирокини давом эттиради. Плей-офф босқичи классик шахматдан иборат бўлади. Икки ўйиндан кейин дуранг қайд этилса, ғолиб тайбрекда аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.