Freestyle Chess. Синдаров ва Абдусатторовнинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Freestyle Chess. Синдаров ва Абдусатторовнинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида «2025 Freestyle Chess Grand Slam» мусобақасида айланма тизими якунига етди ва бугундан плей-офф босқичи старт олади.

Спортчилар кеча рапид йўналишида яна 4 тадан ўйин ўтказишди. Синдаров ва Фирузжа 6,5 очкодан жамғаришди. Франциялик шахматчи қўшимча кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни эгаллади. Нодирбек Абдусатторов эса 3,5 очко билан 7-поғонани банд этди.

Қоидага кўра, айланма тизимда дастлабки 4 ўринни эгаллаган шахматчилар ўзлар учун рақиб танлаш имкониятига эга бўлишди. Танлов натижасида қуйидаги жуфтликлар юзага келди:

Алиреза Фирузжа — Винсент Кеймар
Жавоҳир Синдаров — Хикару Накамура
Фабиано Каруана — Гукеш Доммараджу
Магнус Карлсен — Нодирбек Абдусатторов.

Плей-офф босқичи классик шахматдан иборат бўлади. Шахматчилар ўзаро иккитадан ўйин ўтказишади. Икки ўйиндан кейин дуранг қайд этилса, ғолиб тайбрекда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.