Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 1/4 финалига 6,5 очко билан 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузжа, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6,5 очко жамғариб, 2-ўринни банд этган Жавоҳир Синдоров шунингдек, Фабиано Каруана (6), Магнус Карлсен (5,5), Хикару Накамура (5,5), Винсент Кеймер (4), Нодирбек Абдусатторов (3,5) ва Гукеш Доммаражу (3,5) йўл олди. Охирги ўринларни эгаллаган Владимир Федосеев (2,5) ва Левон Аронян (1,5) энди 9-ўрин учун ўзаро рақобатлашадиган бўлди.
Нодирбек Абдусатторов 1/4 финалда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурса, Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу Фабиано Каруана билан рўбарў келадиган бўлди.
Турнирда 1-ўринни эгаллаган шахматчи 200 минг, 2-ўрин соҳиби 140 минг, 3-ўрин 100 минг, 4-ўрин 60 минг, 5-ўрин 50 минг, 6-ўрин 40 минг, 7-ўрин 30 минг, 8-ўрин 20 минг, 9-ўрин 12 минг 500, 10-ўрин 7 минг 500 АҚШ долларини қўлга киритади.
Бугун, 9 феврал куни 1/4 финал ўйинлари бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.