Велоспорт. Янина Кускова — Осиё чемпиони!

Велоспорт. Янина Кускова — Осиё чемпиони!

Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди.

Қувончлиси, ҳамюртимиз мазкур дастурда энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга эга чиқди.

1. Янина Кускова — 42:50.566 (Ўзбекистон)
2. Сафия Ас-Саеҳ — 43:50.463 (БАА)
3. Тсуяка Учино — 44:03.610 (Япония).

Бу терма жамоаларимизнинг Осиё чемпионати — 2025 доирасидаги учинчи медалига айланди.

Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси айни дамда медаллар жамғариш рейтингида 1- ўринни эгаллаб турибди.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.