Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс кенгаши рейтингида юқорилади

Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс кенгаши рейтингида юқорилади

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) супер ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўтган галги ўрнидан бир поғона юқорилаб, иккинчи ўриндан жой олди. Ушбу вазн тоифасида украиналик боксчи Сергей Богачук (25-2, 24 КО) пешқадамга айланиб олди. Бунга Эррол Спенснинг (28-1, 22 КО) рейтингдан четлатилиши сабаб бўлган.

Қуйида WBC рейтинги топ — 10 талиги билан танишасиз:

1.Сергей Богачук

2. Исроил Мадримов

3. Ксандер Заяс

4. Чарльз Конвелл

5. Хесус Рамос

6. Каллум Уолш

7. Эрмал Гадрибьяж

8. Бакари Самаке

9. Йоэнис Теллес

10. Аббас Барау.

Маълумот ўрнида: мазкур вазнда чемпионлик камари америкалик Себастян Фундорага (21-1-1, 13 КО), вақтинчалик камар эса Виржил Ортисга (22-0, 21 КО) тегишли бўлиб турибди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.