Амман — 2022. Ўзбекистонлик ўсмирлар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Амман-2022. Ўзбекистонлик ўсмирлар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Кеча турнирда ўсмир йигит ва қизлар финал жангларида иштирок этишди.

Ўзбекистонликлар ўсмирлар ўртасидаги мусобақада медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Вакилларимиз 11та олтин медални қўлга киритишди: 5 нафар қиз ва 6 нафар йигит. Шунингдек, терма жамоамиз 6та кумуш ва 3та бронза медалларига ҳам эга бўлишди.

Бу борада Ҳиндистон иккинчи поғонани эгаллаган бўлса (8 олтин, 7 кумуш ва 10 бронза), Қозоғистон кучли учликка кирди (6 олтин, 7 кумуш ва 9 бронза).

14 март, душанба куни ёшлар ўртасидаги қизлар ва йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилади. Унда 19 нафар юртдошимиз рингга кўтарилишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.