Синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби спорт турларида лицензиялар қўлга киритилиши лозим — Шавкат Мирзиёев

Синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби спорт турларида лицензиялар қўлга киритилиши лозим - Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев спорт соҳасига бағишланган йиғилишда Олимпия ўйинлари учун лицензиялар масаласи ҳақида гапирди.

Шунингдек, олдинги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари натижасига қараб, спорт турлари дифференциал ёндашув асосида 3 та тоифага ажратилади.

Бизда бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика йўналишлари устувор бўлиб келган. Лекин бу федерация раҳбарлари хотиржамликка берилмасдан, медаллар сонини 2 карра оширишни ўз олдига мақсад қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, юнон-рум, аёллар кураши, камондан отиш, қиличбозлик бўйича бизда шароит ҳам, иқтидорли спортчилар ҳам етарли.

Келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида бу спорт турлари бўйича натижа кўрсатиш учун ҳозирданоқ хорижий мутахассисларни жалб қилиб, спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёргарлиги билан астойдил шуғулланиш топширилди.

Истиқболли бўлган енгил атлетика, велоспорт, эшкак эшиш, сузиш, ўқ отиш каби 22 та спорт тури бўйича лицензияларни 3-4 карра кўпайтириш ва медаллар учун курашга қаттиқ киришиш лозим.

Бундан ташқари, синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби ривожланаётган 17 та спорт турида лицензияларни қўлга киритиш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Ушбу федерация раҳбарлари маҳаллагача тушиб, ёш иқтидорларни аниқлаши, биттадан спорт мактабини танлаб, база қилиши, инфратузилмасини яхшилаши ва малакали мураббийлар билан таъминлаши зарурлиги қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.