Бокс. Хелиф IBA'ни судга бермоқчи

Бокс. Хелиф IBA'ни судга бермоқчи

Бокс бўйича Париж — 2024 Олимпиадаси ғолиби, жазоирлик Иман Хелиф россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) судга бермоқчи эканлигини маълум қилди.

«Мен билан алоқаси йўқ бўлган ва Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинмаган Халқаро бокс ассоциацияси ўз манфаатларини кўзлаб, яна ёлғон ва тажовузкор айбловларни илгари сурди. Гап фақат менда эмас, спортдаги адолатда.

Менинг жамоам вазиятни синчиклаб ўрганиб, ҳуқуқларим ва ҳалол рақобат тамойилларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қонуний чораларни кўрмоқда. Айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Биз адолат қарор топиши учун мумкин бўлган барча қонуний воситалардан фойдаланамиз», деб ёзди Хелиф ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.