Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун Синдаров эса норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қари дастлабки ўйинни ўтказди.
Жавоҳир Магнусга қарши ўйиннинг 14-юришида пиёда билан ноаниқ юришни амалга ошириши оқибатида устунлик рақиблик томонига ўтди. Карлсен бу устунликни ўйин охиригача қўлдан чиқармади ва 28-юришга келиб ғалабани расмийлаштирди.
Эртага, шахматчилар ўртасида иккинчи ўйин ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади. Финалчи 140.000 долларга эга бўлса, 3-ўрин эгасига 100.000 берилади. 4-ўрин эгаси 60.000, 5-ўринни қўлга киритган шахматчи эса 50.000 доллар билан уйга қайтади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.