Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши жавоб ўйинини ўтказган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қарши иккинчи ўйинни ўтказди.
Норвегиялик гройсмесйтер анча кучли ўйин намойиш этди. Натижада 42-юришда Жавоҳир мағлубиятни тан олди. Шу тариқа, Синдаров мусобақани 6-ўринда якунлади ва 60.000 доллар мукофот пулига эга бўлди.
Абдусатторов эса бугун АҚШлик Хикару Накамурага қарши қора доналарда ўйнади. Ватандошимиз томонидан йўл қўйилган бир нечта хатолар туфайли Накамура устун вазиятга эга бўлди. Натижада Нодирбек 36-юришда таслим бўлди. Ҳамюртимиз турнирда 6-ўринни банд этди ва 40.000 долларни қўлга киритди.
1. Винсент Кеймер — 200.000 доллар
2. Фабиано Каруана — 140.000
3. Магнус Карлсен — 100.000
4. Жавоҳир Синдаров — 60.000
5. Хикару Накамура — 50.000
6. Нодирбек Абдусатторов — 40.000
7. Алиризо Фирузжа — 30.000
8. Гукеш Доммаражу — 20.000
9. Левон Арониан — 12.500
10. Владимир Федосеев — 7.500
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.