Спортчи қисқа муддатда жангга розилик берган эди, аммо вазн меъёрини бажара олмади.
Шу тариқа, у UFC Vegas 102 турнирида Жаред Гордонга қарши жанг қила олмайдиган бўлди.
Машрабжон турнир бошланишига 4 кун қолганида ушбу жангни қабул қилиб олганди. Мазкур турнир доирасида Кауе Фернандес ва Жаред Гордон ўзаро жанг қилиши лозим эди. Аммо Фернандес жароҳат олди ва жангда қатнаша олмайдиган бўлди. Машрабжон Рўзибоев эса Гордон билан жанг таклифига розилик берганди.
Маълумот ўрнида, Машрабжон Рўзибоев ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг укаси ҳисобланади. 28 ёшли Машрабжон профессионал фаолияти давомида 25 та жанг ўтказиб, 20 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган, битта жанг натижаси эса бекор қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.