МОҚ расмийлари Тошкент вилоятидаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди

МОҚ расмийлари Тошкент вилоятидаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди

Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги расмийлар вилоятдаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди.

Ўрганишлар давомида мутасаддилар вилоят стол тенниси марказига ташриф буюришди. Тошкент вилояти стол тенниси федерацияси вице-президенти Григорий Хван марказ фаолияти билан яқиндан таништирди.

Шунингдек, Лос-Анжелес — 2028 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича режа дастури ҳақида ҳам сўз борди.

Ташриф давомида расмийлар спортчилар билан суҳбат ўтказишди ва ушбу спорт тури истиқболини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, сифатли ва комплекс тайоргарликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳам қўшимча қилинди.

Якунда стол теннисини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.