Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, АҚШ вакили Уэсли Со ва украиналик Александр Бортник бир йил мобайнида киберспорт йўналишида ўтказиладиган шахмат мусобақаларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.
Бугун, 17 февраль куни киберспортнинг шахмат йўналиши бўйича бошланадиган “Chessable Masters” онлайн турнирида улар ушбу клуб номидан қатнашади.
Унда дунёнинг 115 нафар шахматчиси қаторида ҳамюртларимиз Муҳаммадзоҳид Суяров, Улуғбек Тиллаев, Афруза Ҳамдамова, Алмас Раҳматуллаев, Саидакбар Саидалиев 9 турдан иборат саралаш мусобақаларида иштирок этди.
Айтиш лозим, саралашда энг яхши натижага эришган 3 нафар шахматчи турли клублардан таклиф этилган шахматчилар билан асосий соврин жамғармаси йўлидаги баҳсни давом эттиради.
21 февралга қадар ўтадиган илк турнирда ва жорий йилнинг 18-23 май кунлари ўтадиган 2-турнирда энг яхши кўрсаткичга эга 12 нафар шахматчи 31 июль 3 август кунлари Ар-Риёдда ўтказиладиган «Esports World Cup» яъни, киберспорт бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.