Курашнинг катталар ўртасидаги вазн тоифалари 16 тага етказилди

Курашнинг катталар ўртасидаги вазн тоифалари 16 тага етказилди

Халқаро нуфузли спорт мусобақаларида кураш бўйича спортчилар иштирокини мустаҳкамлаш мақсадида эркаклар учун янги – 120 кг вазн тоифаси жорий этилди.

2024-йил давомида AIMC ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди.

Таҳлиллар натижасида вазн тоифаларини тенглаштириш тавсия этилди.

Энди катталар ўртасида Кураш вазн тоифалари қуйидагича белгиланди:

Эркаклар: — 60 кг, — 66 кг, — 73 кг, — 81 кг, — 90 кг, — 100 кг, — 120 кг, +120 кг.

Аёллар кураши бўйича аввалги тартиб сақлаб қолинди.

Янги вазн тоифаси 2025 йилда ташкил этиладиган барча расмий мусобақаларда амалга жорий қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.