CAFA мусобақаси вице-чемпионлари муносиб кутиб олинди
Футзал бўйича аёллар терма жамоамиз Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “CAFA Women's Futsal Championship 2025” мусобақасида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Терма жамоамиз бугун Тошкентга қайтиб келди.
Кумуш медаль эгаларини Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти ва ходимлари, журналистлар, футзалчиларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик муносиб кутиб олди.