Ар-Риёддаги бугунги катта проф бокс оқшоми манзили ўзгарди

Ар-Риёддаги бугунги катта проф бокс оқшоми манзили ўзгарди

Хабарингиз бор, бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири ўтказилади.

Артур Бетербиев — Дмитрий Бивол 2 оқшомининг манзили бир кун қолганда ўзгартирилди. Саудия Арабистони кўнгиочар бош бошқармаси бошлиғи, турнир бош ташкилотчиси Турки Ал аш-Шейхнинг қарорига кўра, бугунги мусобақа кичикроқ аренага кўчирилди.

Аслида турнир 25 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи Kingdom Arena стадионида ўтказилиши керак эди. Юқори атмосферани юзага келтириш мақсадида турнир 6 000 мухлисга мўлжалланган Venue Riyadh Season аренага кўчирилди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.