Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Хоккей 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказади. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Бунга қадар Ўзбекистон хоккей мактаблари тарбияланувчиларидан ташкил топган U18 ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания Кубогида икки марта ғолиб бўлиб, ҳеч бир ўйинда мағлубиятга учрамаган. Турнир 2023 йил март ойида Улан-Баторда (Мўғулистон) ва 2024 йил апрель ойида Тошкент ҳамда Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган.

Жаҳон чемпионатидаги дебют турнирида Ўзбекистон ёшлари Жанубий Африка Республикаси, Люксембург, Туркманистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Таиланд ёш жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Айни пайтда хоккейчиларимиз Тошкентда жаҳон чемпионати учун тайёргарликни олиб бормоқда. Тайёргарлик жараёнидан тайёрланган видеолавҳани қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.