Йиғилиш давомида эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ҳамда Лос-Анжелес 2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури батафсил кўриб чиқилиб, федерация уставининг янги таҳрири тасдиқланди ҳамда раис ўринбосарлари ва Ижроия қўмитасининг таркиби қайта шакллантирилди.
Унга кўра, “Навоий кон металлургия комбинати” (НКМК) АЖ нинг Касаба уюшмаси раиси Исроил Раҳматов, НКМКнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Шуҳрат Сатторов ҳамда Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов федерация раиси ўринбосари лавозимига сайланишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.