8 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказиладиган мусобақада Муродов бразилиялик аралаш жанг устаси Жоилтон Перегрино Луттербахга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ унинг жароҳат олганлиги сабабли Маҳмуд Муродов “швецариялик самурай” Эномотога қарши октагонга чиқишига тўғри келaди.
Маълумот ўрнида, Муродов фаолияти давомида 35 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба ва 8 мағлубиятни қайд этган. Ўзбекистонлик жангчи 2019 йилдан 2023 йилгача MMA оламидаги энг олий промоушен UFC да фаолият олиб борган. Унинг янги рақиби Ясубей Эномото эса фаолияти давомида 37 та жанг ўтказиб, 22 марта ғалаба қозонган бўлса, 15 марта имкониятни бой берган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.