Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембург дарвозасига ҳам 12 та гол урди

Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембург дарвозасига ҳам 12 та гол урди

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида бугун 2-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Жаҳон чемпионатининг III дивизионнинг «B» гуруҳидаги иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу турда Люксембургга қарши баҳс ўтказди. Терма жамоамиз бу рақиб дарвозасига ҳам 12 та гол уришди. Европаликлар эса битта жавоб шайбасини киритишди.

Хоккейчиларимиз кеча ЖАРни 12:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Жамоамиз 3 март куни Туркманистонга қарши музга чиқади.

Жамоамизнинг мусобақадаги кейинги ўйинлари қуйидагича:

28 февраль: Ўзбекистон – ЖАР — 12:0
1 март: Люксембург – Ўзбекистон — 1:12
3 март: Туркманистон – Ўзбекистон (14:30)
4 март: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина (11:00)
6 март: Таиланд – Ўзбекистон (18:00)

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.