Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан кейин рингга қайтмоқда

Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан кейин рингга қайтмоқда

Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда.

Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади. Унга ўша куни филиппинлик боксчи Жейсон Каной рақиб бўлади.

Ҳамюртимиз ҳозирда мазкур жанг учун АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда.

Маълумот учун, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.

Таққослаш учун, Каной ҳисобида эса 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг бор.

Манба: proboxing.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.