Чемпионатнинг жамоавий кўпкураш беллашувларида Тошкент шаҳри жамоаси 467,55 балл жамғариб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Самарқанд жамоаси 453,05 балл билан иккинчи поғонадан жой олди. Навоий шарафини ҳимоя қилган гимнастикачилар жамоаси эса 395,9 балл тўплаган ҳолда кучли учликни якунлади.
Яккаликлар ўртасидаги ҳалқа ва тасмада машқ бажариш бўйича Виктория Никифорова, булава билан машқ кўрсатишда София Усова барча рақибларини ортда қолдирди. Шунингдек, кўпкураш баҳсларида Виктория Никифорова, София Усова, Сабрина Зарифбоева шоҳсупага кўтарилди.
Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби жамоаси ғолиб бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.