"Бу мен учун ноқулай бўлар эди. Биз қўшни давлатмиз, дўстона алоқаларимиз бор, шу сабабли жанг қилишни хоҳламайман. Бизнинг дивизионда бошқа мамлакатлардан ҳам кўплаб жангчилар бор. Бу ҳақда UFC раҳбариятига ҳам, интервьюларимда ҳам айтганман. Бугун яна такрорлайман. Мен ушбу дивизиондаги қозоқ жангчилари Азат Максум ва Асу Алмабаев билан жанг қилишни истамайман, деди Темиров.
2 март куни ўзбекистонлик спортчи америкалик Чарльз Жонсонга қарши кардга чиқиб, очколар бўйича ғалаба қозонди. Ҳозирда 28 ёшли жангчининг ҳисобида 19 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд. UFC’да эса 2 та жанг ўтказган ва ҳар иккисида ҳам ғолиб бўлган.
Маълумот учун, Рамазонбек Темиров энг енгил вазн тоифасидаги янгиланган UFC рейтингида 13-поғонадан жой олди. Бунгача у 16-ўринда эди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.