Бокс бўйича аёллар ўртасида ЖЧ. Сотимбоева қозоғистонлик рақибга ютқазди, бугун 2 нафар спортчимиз рингга кўтарилади

Бокс бўйича аёллар ўртасида ЖЧ. Сотимбоева қозоғистонлик рақибга ютқазди, бугун 2 нафар спортчимиз рингга кўтарилади

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кеча старт олди.

Дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Олтиной Сотимбоева рингга кўтарилди. +81 кг вазн тоифасида қатнашадиган ҳамюртимизга қозоғистонлик Элдана Талипова рақиблик қилди. Ҳакамларнинг қарорларига Олтиной 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Иккинчи кунги жанглардан 2 нафар боксчи қизимизнинг чиқишлари ўрин олган.

Ўз жангларини ўтказадиган вакилларимиз ва уларнинг рақибалари билан танишинг:

— 54 кг: Азиза Ёқубова — Янг Паек Жин (Шимолий Корея). А ринг. 18:30

— 57 кг: Нигина Ўктамова — Хураман Касумова (Грузия). Б ринг. 23:00

Мусобақа учрашувлари Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.