Бокс. Ўктамова мағлуб бўлди, Ёқубова ғалаба қозонди

Бокс. Ўктамова мағлуб бўлди, Ёқубова ғалаба қозонди

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча иккинчи кун жанглари бўлиб ўтди.

Дастлаб — 54 кг вазнда жанга киришган Азиза Ёқубова Шимолий Корея вакиласи Янг Паек Жинга ҳакамларнинг қарорларига кўра мағлуб бўлди — 2:3.

Нигина Ўктамова эса чемпионатни ғалаба билан бошлади. Боксчимиз — 57 кг вазнда грузиялик Хураман Касумова билан баҳс олиб борди. Нигина жанг давомида рақибасини икки бор нокдаунга тушириб қўйди ва рақиб биринчи раунддан сўнг жангдан бош тортди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.