Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси ишчи гуруҳи Бухорода бўлди

Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси ишчи гуруҳи Бухорода бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича 13-февраль куни ўтказилган видеоселекторда берилган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш мақсадида спорт федерациялари томонидан ҳудудларда фаол ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси Бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ассоциация ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, спорт мактаблари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали селекция ва спорт захирасини ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятида Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Бухоро Ёшлар марказида спорт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.