Шаҳобиддин Зоиров ғалаба қозонди

Шаҳобиддин Зоиров ғалаба қозонди

Англиянинг Эссекс графлигида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров британиялик рақиби Бретт Фидоэни очколар эвазига мағлубиятга учратди.

Иккинчи ярим енгил ( — 55,34 кг) вазн тоифасида жанг қилаётган ўзбекистоник боксчи шу тариқа профессионал боксдаги ғалабалари сонини 4 тага (2 нокаут) етказиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.