Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7-9 февраль кунлари Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди.

15 та давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа аъзоси фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Вилоят ҳокими чемпион қизни ютуқлари билан қутлаб, матонати ва иродаси билан бошқаларга ибрат бўлаётганлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, О.Ҳамдамова 1991 йилда Қўштепа туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Таиланд ва Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақаларда чемпион бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.